Фабио Каннаваро А Серия чемпиони Наполи бўлишига ишонади

Фабио Каннаваро А Серия чемпиони Наполи бўлишига ишонади
2006 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган ва Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро «Наполи» навбатдаги А Серия чемпионига айланишига шубҳа қилмаяпти. Эслатиб ўтамиз, неаполликлар амалдаги Скудетто соҳиби ҳисобланади, жамоани эса Антонио Конте бошқармоқда.

«Мен учун жавоб аён: «Наполи» чемпион бўлади, гарчи «Интер» кучлироқ бўлса ҳам. «Милан»да Аллегри бор, у жуда айёр мутахассис, бундан ташқари жамоанинг европокалларда иштирок этмаслиги ҳам муҳим омил.

«Рома» эса Турин «Ювентус»идан бир қадам олдинда», — дея Каннаваронинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Айни пайтда турнир жадвалида «Интер» етакчилик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.