Месси Бускетс ўрнига Кокени Интер Майамига таклиф қилди

Месси Бускетс ўрнига Кокени Интер Майамига таклиф қилди
Интер Майами ҳужумчиси Лионел Месси жамоада Атлетико Мадрид ярим ҳимоячиси Кокени кўришни истамоқда. Бир неча кун аввал Коке “матрасчилар” сафида ўзининг 500-ўйинини ўтказди.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Месси Кокени MLS кубоги финалидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган Серхио Бускетснинг ўрнини босадиган номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ Кокенинг трансфери ёзга қолдирилиши мумкин, чунки у пайтда футболчининг Атлетико билан шартномаси якунига етади.

Шунда Интер Майами 33 ёшли ярим ҳимоячини текинга таркибига қўшиб олиши мумкин. Жорий мавсумда Коке барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.