Матвей Сафонов ПСЖнинг XXI асрдаги рекордини янгилади

Матвей Сафонов ПСЖнинг XXI асрдаги рекордини янгилади
Матвей Сафонов ПСЖ ва «Фламенго» ўртасидаги Қитъаларо кубок финалида ёрқин ўйин кўрсатди. Асосий вақт ҳам, қўшимча бўлимлар ҳам 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Унда россиялик дарвозабон кетма-кет тўртта зарбани қайтариб, учрашув қаҳрамонига айланди. Opta статистика мутахассислари қайд этишича, Сафонов XXI асрда ПСЖ сафида ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта пеналтани қайтарган илк дарвозабон бўлди.

Шу тариқа у Париж клубининг тарихида янги саҳифа очди. 2025/2026 йилги мавсумни Сафонов иккинчи рақамли дарвозабон сифатида бошлаган эди.

Бироқ сўнгги тўртта учрашувда айнан у майдонга тушди, ҳатто Лука Шевалье сафга қайтганидан кейин ҳам мураббийлар штаби Сафоновга ишонч билдиришда давом этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.