Мауро Икарди Италияда уч клуб эътиборида турибди

Аргентина ҳужумчиси Мауро Икарди ҳозир Истанбулнинг «Галатасарой» клубида тўп сурмоқда. Инсайдер Орацио Аккомандонинг хабар беришича, 32 ёшли марказий ҳужумчининг фаолиятини Италия А сериясида давом эттириш бўйича бир нечта варианти бор.
Манбага кўра, Икардига А сериясининг уч клуби қизиқиш билдирмоқда: Римнинг «Рома»си, «Милан» ҳамда «Комо». Футболчининг вакиллари ушбу клублар билан музокаралар олиб бормоқда.
Икардининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2025/2026-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи Истанбул жамоаси сафида 21 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Манбага кўра, Икардига А сериясининг уч клуби қизиқиш билдирмоқда: Римнинг «Рома»си, «Милан» ҳамда «Комо». Футболчининг вакиллари ушбу клублар билан музокаралар олиб бормоқда.
Икардининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2025/2026-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи Истанбул жамоаси сафида 21 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













