Сунес Бруну Фернандешнинг асосий камчилиги ҳақида гапирди

Сунес Бруну Фернандешнинг асосий камчилиги ҳақида гапирди
Шотландиялик таниқли мураббий Грейм Сунес «Манчестер Юнайтед» марказий ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг маҳоратини юқори баҳолади ва унинг асосий камчилиги нимада эканини ҳам айтиб ўтди. «У энг истеъдодли футболчи, аммо унда камчиликлар ҳам бор.

Ҳали-ҳануз менга унинг доим қўлларини силтаб, бошқаларга нима қилиш кераклигини кўрсатиб туриши ёқмайди. Бу бироз асабийлаштиради», — дея Сунеснинг сўзларини келтиради The Daily Mail.

Жорий мавсумда португалиялик футболчи «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланган. Якшанба куни манкунианлар сафардa «Астон Вилла»га қарши баҳс ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.