Спиннаццола Италия Суперкубогида «Интер» бироз устунроқ деди

Италиянинг «Наполи» клуби Италия Суперкубоги ярим финалида «Милан»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Антонио Конте бошқарувидаги жамоа «Интер» – «Болонья» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
«Наполи» футболчиси Леонардо Спиннаццола журналистлар саволига жавобан эҳтимолий рақиблар ҳақида фикр билдирди. «Ўйлашимча, ‘Интер’ кучлироқ.
Аммо агар ‘Болонья’ ‘Интер’ни ютса, демак, у яна бир финалга лойиқ бўлади. Менимча, мухлислар ‘Наполи’ ва ‘Интер’ ўртасида яна бир ўйин кўришни истайди, шунинг учун кутамиз», — дея Спиннаццола сўзларини pianetamilan.it келтирди.
«Наполи» Италия Суперкубогини охирги бор 2014 йилда қўлга киритган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Наполи» футболчиси Леонардо Спиннаццола журналистлар саволига жавобан эҳтимолий рақиблар ҳақида фикр билдирди. «Ўйлашимча, ‘Интер’ кучлироқ.
Аммо агар ‘Болонья’ ‘Интер’ни ютса, демак, у яна бир финалга лойиқ бўлади. Менимча, мухлислар ‘Наполи’ ва ‘Интер’ ўртасида яна бир ўйин кўришни истайди, шунинг учун кутамиз», — дея Спиннаццола сўзларини pianetamilan.it келтирди.
«Наполи» Италия Суперкубогини охирги бор 2014 йилда қўлга киритган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













