Игорь Семшов «Ювентус»нинг скудетто учун имконини баҳолади

Игорь Семшов «Ювентус»нинг скудетто учун имконини баҳолади
Москванинг «Динамо» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи Игорь Семшов Туриннинг «Ювентус» жамоасининг 2025/2026 йилги мавсумда А Серияда чемпионлик, яъни скудетто учун имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, «Ювентус» чемпионлик пойгасидан чиқиб кетмаган, чунки юқори ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг ўйинида барқарорлик етишмаяпти.

«Етакчи учлик тез-тез очко йўқотади, «Ювентус» эса скудетто учун қандай курашишни билади. Туринликлар ҳали яна жиддий рақобат уйғотади», — дея Семшовнинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.

Кеча «Ювентус» А Сериянинг 16-турида ўз майдонида «Рома»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Турин клуби 29 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Жамоа пешқадам «Интер»дан тўрт очко ортда қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.