Франсишку Консейсау «Рома» устидан ғалабани муносиб деб баҳолади

Франсишку Консейсау «Рома» устидан ғалабани муносиб деб баҳолади
«Ювентус» ҳужумчиси Франсишку Консейсау «Рома»га қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Италия А сериясининг 16-турида бўлиб ўтган учрашув туринликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Консейсаунинг айтишича, жароҳати жиддий бўлиши эҳтимоли кам. У жамоа муносиб ғалабага эришганини ва вазифани бажарганини таъкидлади.

Скудетто пойгаси ҳақида гапирар экан, футболчи курашни давом эттириш зарурлигини қайд этди: «Икки муҳим ўйинда ғалаба қозондик, энди кейинги учрашув ҳақида ўйлаймиз. Спаллетти талабчан, бироқ «Ювентус» доимо ютиши керак», — деб Консейсау сўзларини журналист Николо Скира келтирди.

16 турдан сўнг «Ювентус» А серияси турнир жадвалида 29 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда Лучано Спаллетти шогирдлари сафардa «Пиза» билан беллашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.