Астон Вилла АПЛдаги сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонди

Астон Вилла АПЛдаги сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонди
Астон Вилла ҳозир жуда яхши спорт формасида. Якшанба куни Унаи Эмери шогирдлари Англия Премьер-лигаси доирасида ўз майдонида Манчестер Юнайтедни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада бирмингемликларнинг барча турнирлардаги ғалабали серияси 10 ўйинга етди. Премьер-лига кесимида қаралганда, Астон Вилла сўнгги 12 учрашувнинг 11 тасида зафар қучди.

Шунингдек, жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 10 та уй учрашувида ғалаба қозонган. Астон Вилла ўз майдонида охирги бор 31-август куни, Кристал Пэласга 0:3 ҳисобида ютқазган баҳсда очколарсиз қолган эди.

Астон Вилла Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Унаи Эмери жамоаси пешқадам Арсеналдан бор-йўғи уч очкога ортда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.