Бруну Фернандеш жароҳати сабаб камида бир ой сафдан чиқади

Бруну Фернандеш жароҳати сабаб камида бир ой сафдан чиқади
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг 17-турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда жароҳат олди. Учрашув якшанба куни бўлиб ўтди ва «қизил иблислар» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Журналист Жон Перси маълумотига кўра, танаффусда алмаштирилган манкунианлар сардори камида бир ой майдонга туша олмайди. 31 ёшли португалиялик яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг тикланиш муддатлари бўйича аниқроқ хулоса берилади.

Жорий мавсумда Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг чемпионатдаги барча ўйинларида асосий таркибда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 7 та голли узатма бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.