«Бавария» Бундеслигада уриб бўлмас рекорд ўрнатди

«Бавария» Бундеслигада уриб бўлмас рекорд ўрнатди
«Бавария» Германия Бундеслигаси тарихига кирди. Opta хабарига кўра, мюнхенликлар 2025 йил давомида чемпионатнинг 34 турининг ҳар биридан кейин турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб келди.

Бундеслига тарихида аввал бирор жамоа календар йилидаги барча турлардан сўнг етакчилик қилган ҳолат бўлмаган. «Бавария»нинг бу рекордини бошқа жамоа такрорлаши ниҳоятда қийин, умуман олганда, бунинг иложи бўлмаслиги ҳам мумкин.

Бундай рекордни янгилаш эса мутлақо имконсиз. 2025 йилдаги сўнгги ўйинда «Бавария» сафарда «Хайденхайм»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди.

Венсан Компани жамоаси Бундеслигада пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан 9 очко олдинда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.