Итальяно: "Наполи" объектив равишда яхшироқ ўйнади


\"Болонья\" баҳордаги муваффақиятини такрорлай олмади: ўшанда Италия кубоги финалида \"Милан\" мағлуб этилганди. Бу сафар эса Суперкубок финалида Винченцо Итальяно жамоаси \"Наполи\"га 0:2 ҳисобида ютқазди.
\"Болонья\" бош мураббийи объектив равишда неаполликлар яхшироқ ўйнаганини тан олди. \"Рақиб ажойиб ўйин ўтказди, уларнинг хизматига тан оламан.
Аммо биз учун ҳам бу ўйин фойдали бўлди: йигитлар шундай муҳим учрашувларда қатнашиш тажрибасини олишини истайман. Майдонда қўлимиздан келган ҳамма нарсани бердик, бу ерга яна қайтиш учун ҳаракат қиламиз.
Лекин бу сафар рақиб янада яхшироқ ўйнади\", — дея Итальянонинг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради. \"Болонья\" Италия Суперкубогида илк бор иштирок этди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













