Никлас Фюллькруг «Милан» трансфери олдидан Миланга етиб келди

Никлас Фюллькруг «Милан» трансфери олдидан Миланга етиб келди
Германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг «Милан»га трансфери олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб келди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Жанлука ди Марцио хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, томонлар келишувнинг барча тафсилотларини келишиб олган. Фюллькруг 2025/2026-йилги мавсум охиригача «россонери» сафига ижара асосида ўтади.

Шартномада футболчини сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилади. Жорий мавсумда Никлас тўққизта учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб турмади.

Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини саккиз миллион еврога баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.