Педри: Дўстим доим ёмон ўйнаяпсан, деб айтади

Педри: Дўстим доим ёмон ўйнаяпсан, деб айтади
“Барселона” ярим ҳимоячиси ва Испания терма жамоаси футболчиси Педри дўстлари уни қандай руҳлантиришини айтиб берди. “Дўстларим менга босим қилади.

Улардан бири доим ҳазиллашиб: ‘Бу ўйинда жуда ёмон ўйнадинг-ку’, дейди. Улар мени майдонда бор кучимни беришга ундайди.

Биз тўрт кишимиз, барчамиз профессионал футболчи бўлишни орзу қилганмиз. Албатта, дўстларим билан бирга ўйнашни соғинаман.

Қишлоғимда ўйнаган пайтларимда ҳам босим етарли эди — мен болалигимдан ғалаба қозонишни хоҳлаганман”, — Педрининг сўзларини Mundo Deportivo келтиради. 3-январ куни “Барселона” Ла Лиганинг 19-турида “Эспаньол”га қарши майдонга тушади.

Ханс-Дитер Флик жамоаси 2025 йилни турнир жадвалида пешқадам сифатида якунлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.