«Пиза» «Марсель» ҳужумчиси Нил Мопени трансфер қилиши мумкин

«Пиза» «Марсель» ҳужумчиси Нил Мопени трансфер қилиши мумкин
«Марсель» ҳужумчиси Нил Мопе фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. FootMercato хабарига кўра, франсуз футболчисига А Серия аутсайдерларидан бири — «Пиза» қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мопе ёзда провансликлар клубига келиб қўшилганди. Бироқ у деярли ўйин амалиётисиз қолмоқда: мавсумнинг ярми давомида франсуз «Марсель» сафида атиги учта учрашувда майдонга тушди.

Мопенинг аввалги клублари орасида «Брайтон», «Брентфорд» ва «Эвертон» бор. У футболчилик фаолиятини «Ница»да бошлаган.

29 ёшли форвард ижтимоий тармоқларда фикр билдиришни ёқтиради ва тез-тез провокацион постлар жойлайди. Майдонда ҳам, айниқса Англияда, у вақти-вақти билан рақибларни қўзғатиб, ўзини тажовузкор тутгани билан ажралиб турган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.