Фабио Капелло Давиде Бартезагига муҳим маслаҳат берди

Фабио Капелло Давиде Бартезагига муҳим маслаҳат берди
Машҳур италиялик мутахассис Фабио Капелло, аввалроқ Россия терма жамоасида ҳам ишлаган, клубнинг ёш юлдузчаси Давиде Бартезагига маслаҳат берди. "У менга ёқади, мен кўрган ўйинларимга қараб баҳо бераман.

Мен уни Мауро Тассоотти билан муҳокама қилдим, у ҳам Бартезаги ва унинг клубдаги келажаги борасида жуда руҳланган. Мен уни ҳар куни машғулотларда кўриб, ишини кузатадиган одамнинг фикрига ишонаман", — дея Капеллонинг сўзларини La Gazzetta Dello Sport нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Капелло ўтган асрнинг 90-йилларида клубни бошқарган. Ҳозир "Милан" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Яқин дам олиш кунлари у "Верона"га қарши ўйнайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.