АПЛ 18-тури давом этмоқда: бугун еттита қизиқарли учрашув...

АПЛ 18-тури давом этмоқда: бугун еттита қизиқарли учрашув...

Бугун Англия Премьер-лигасининг 18-тури расман бошланди. Турнинг очилиш баҳсида \"Манчестер Юнайтед\" ҳамда \"Ньюкасл\" ўзаро куч синашди ва турга старт берилди. Мезбонлар минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Асосий интрига эса айнан бугунги кунга тўғри келмоқда. 18-тур доирасида томошабинларни бир вақтнинг ўзида 7 та беллашув кутмоқда. Қатор марказий ўйинлар, чемпионлик ва еврокубоклар учун кураш нуқтаи назаридан муҳим тўқнашувлар мухлислар эътиборида бўлади.

Хусусан, соат 17:30 да \"Ноттингем Форест\" ўз майдонида \"Манчестер Сити\"ни қабул қилади. Бу баҳс турнинг энг кутилган ўйинларидан бири ҳисобланади.

Соат 20:00 дан эса бир вақтнинг ўзида бешта учрашув старт олади. Улар орасида АрсеналБрайтон, ЛиверпульВулверхэмптон каби қизиқарли тўқнашувлар бор. Шунингдек, Брентфорд – Борнмут, Бёрнли – Эвертон ва Вест Хэм – Фулхэм учрашувлари ҳам ўтказилади.

Турнинг якуний ва марказий баҳсларидан бири соат 22:30 да бўлиб ўтади. Унда \"Челси\" Лондонда \"Астон Вилла\"ни меҳмон қилади.

Қисқаси, АПЛ 18-тури мухлисларга тўлақонли футбол кечасини ва юқори суръатли, интригага бой ўйинларни ваъда қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.