Роналду Globe Soccer Awardsдаги совриндан сўнг гапирди

Роналду Globe Soccer Awardsдаги совриндан сўнг гапирди

Криштиану Роналду якшанба оқшомида Globe Soccer Awards маросимида навбатдаги совринни қўлга киритди. У кетма-кет учинчи бор «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мукофот топширилгач, Роналду йиғилганларга миннатдорлик билдирди. «Globe Soccer Awards’га раҳмат. Бу ерда футболчилар, клуб президентлари ва агентларни кўриш мен учун катта мамнуният. Раҳмат! Гала-кеча мен ёқтирадиган тадбирлардан бири, чунки бу ерда жуда кўп ажойиб инсонларни учратаман. Айниқса доим қўллаб-қувватлайдиган рафиқамни», — деди у.

40 ёшли ҳужумчи клуб даражасида «Ал-Наср» шарафини ҳимоя қилади. Роналду Саудия Арабистони жамоасида 2023 йилдан бери тўп сурмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.