Барселона Влаховични трансфер қилишга киришди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович келаси йилларда А Серияни тарк этиб, Ла Лигага йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, сербиялик марказий ҳужумчига Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқиш билдирмоқда ва томонлар эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган. «Кўк-анорранглилар» футболчини 2026 йил ёзида эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиш имкониятини кўзламоқда. Влахович 37 ёшли Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Влахович 13 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













