Александр Елагин «Челси» ва «Борнмут» ўйинига тахмин берди

Александр Елагин «Челси» ва «Борнмут» ўйинига тахмин берди

Англия Премьер-лигасининг 19-турида Лондоннинг «Челси» жамоаси «Борнмут»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув ҳақида футбол шарҳловчиси Александр Елагин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Елагиннинг таъкидлашича, натижага катта даражада футболчиларнинг руҳий ҳолати таъсир қилади. Шунга қарамай, у мазкур баҳсда мезбонларни фаворит деб билади ва ўйинда голлар етарлича кўп бўлишини кутмоқда.

«Челси» — «Борнмут» учрашуви бугун, 30 декабрь куни «Стэмфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 00:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Турнир жадвалида «Челси» ҳозирда 5-ўринда бормоқда, «Борнмут» эса 15-поғонадан жой олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.