ПСЖ қишда трансфер бозорида катта харид қилмаслиги мумкин

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби қишки трансфер ойнасидаги режаларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бенжамен Куаре маълум қилишича, ПСЖ ҳозирги таркибидан қониқмоқда ва шу боис январда янги футболчи сотиб олиш эҳтимоли паст. Шунга қарамай, парижликлар «Бенфика»нинг икки нафар 17 ёшли иқтидорини — ҳужумчи Анисиу Кабрал ҳамда ярим ҳимоячи Рафаэл Кинтасни кузатиб бормоқда. Бу футболчилар ёзда ПСЖ сафини тўлдириши мумкин, бироқ уларга «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Лига 1нинг 16-туридан сўнг ПСЖ 36 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Ланс»дан атиги бир очко ортда қолган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













