АПЛда бир кунда учта голсиз дуранг қайд этилди

АПЛда бир кунда учта голсиз дуранг қайд этилди

1-январ куни Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида тўртта учрашув ўтказилди ва уларнинг учтаси 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

OptaJoe маълумотига кўра, АПЛ тарихида бир куннинг ўзида тўртта ўйин бўлиб, шундан учтаси голсиз дуранг билан тугаши бор-йўғи иккинчи марта рўй берди. Бундай ҳолат аввал 2010-йил 11-апрелда кузатилган, ўшанда фақатгина «Манчестер Сити» — «Бирмингем» баҳси сермаҳсул бўлиб, 5:1 ҳисобида якунланган.

Бугун Премьер-лигада ўйинлар режалаштирилмаган. Навбатдаги учрашувлар 3-январ куни бўлиб ўтади. Ҳозирда 19 турдан сўнг 45 очко жамғарган лондонлик «Арсенал» чемпионат жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.