Анте Ребич «Милан» даврини карьерасидаги энг яхши босқич деб атади

Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси, хорватиялик Анте Ребич ҳозирда ватани жамоаси — «Хайдук» сафида тўп сурмоқда. Ҳужумчи «Милан»даги фаолиятини ўз карьерасидаги энг ёрқин ва унумли давр сифатида эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ребичнинг айтишича, айнан «Милан» сафида у ўйин ва футбол томондан энг юқори даражага чиққан: у кўплаб таниқли футболчиларга қарши майдонга тушиб, ўз имкониятларини жиддий синовдан ўтказганини таъкидлади.
Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва бугун «Кальяри»га қарши учрашув ўтказади. «Милан» сўнгги бор 2022 йилда Италия чемпиони бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













