«Астон Вилла» уй майдонида кетма-кет 11-ғалаба қайд этди

«Астон Вилла» уй майдонида кетма-кет 11-ғалаба қайд этди

«Астон Вилла» ўз майдонида ажойиб формани ушлаб турибди: бирмингемликлар барча мусобақаларни ҳисобга олганда, уй учрашувларидаги ғалабали сериясини 11 та ўйинга етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унаи Эмери бошқарувидаги жамоа АПЛнинг 20-турида «Ноттингем Форест»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги муваффақиятни қўлга киритди ва уй стадионидаги юқори кўрсаткичларини яна бир бор тасдиқлади.

«Астон Вилла»нинг уйдаги ғалабалар серияси сентябр охиридан бери давом этмоқда. Жамоа сўнгги бор 31-август куни «Кристал Пэлас»га ютқазиб қўйганди.

Ҳозирда Эмери шогирдлари 42 очко жамғарган ва АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.