Нкунку «Милан» билан келажаги бўйича қарорини маълум қилди

Нкунку «Милан» билан келажаги бўйича қарорини маълум қилди

Сўнгги кунларда «Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку атрофида трансфер миш-мишлари яна кучайди: футболчининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гаплар давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

28 ёшли франсуз футболчига асосий даъвогар сифатида «Фенербахче» тилга олинмоқда — турк клуби юлдуз ҳужумчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истайди. Бироқ инсайдер Флориан Плеттенбергнинг янгиланган маълумотига кўра, Нкунку ҳозирча кетишни режалаштираётгани йўқ: у камида мавсум охиригача «Милан»да қолмоқчи.

Жорий мавсумда Массимилиано Аллегри қўл остида Нкунку 12 ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. «Россонерилар» футболчини 2025 йил ёзининг охирида «Челси»дан 38 млн еврога харид қилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.