Корнеев «Барселона» ҳимоясини уятли ҳолат деб атади

Корнеев «Барселона» ҳимоясини уятли ҳолат деб атади

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Игор Корнеев Испания чемпионатининг 18-турида «Эспанол»га қарши ўйинда каталонияликларнинг ҳимоядаги ҳаракатларини кескин танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Муаммоларга қарамай, Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа сафарда кечган Каталония дербисида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Эспанол»га жуда катта мақтов. Менимча, улар ноҳақ ютқазди. «Барселона»ни футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари қутқарди. «Барселона» ҳимояси эса уятли ўйнади — бу шармандалик», — дея Корнеевнинг сўзларини келтиради «Матч ТВ».

Корнеев фикрича, «Эспанол» бу учрашувда нафақат ютиши, балки йирик ҳисобда устун келиши ҳам мумкин эди. Бироқ «Барселона»ни дарвозабон Жоан Гарсия қутқариб қолди: у айнан «Эспанол»дан ўтган ва собиқ жамоасига қарши ўйинда маҳаллий мухлислар томонидан қаттиқ норозилик билан кутиб олинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.