Гвардиола жароҳатлардан кейин трансферлар бўладими деди

Гвардиола жароҳатлардан кейин трансферлар бўладими деди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа «Челси»га қарши ўйинда (1:1) бирданига икки асосий ҳимоячиси — Йошко Гвардиол ва Рубен Диашни йўқотди. Улар иккинчи бўлим давомида жароҳат сабаб алмаштирилди.

Гвардиоланинг айтишича, январ ойида янги футболчиларни олиб келиш ҳозирча кутилмаяпти. Бироқ мураббий вазият қандай ривожланишини кузатишини таъкидлади. Шунингдек, у Гвардиол ва Диашнинг жароҳати жамоа учун жиддий зарба эканини, уларнинг ўзаро уйғунлиги бу мавсум натижаларга катта таъсир қилганини қўшимча қилди.

«Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини 7-январ, чоршанба куни ўз майдонида «Брайтон»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.