Бавариянинг ёш юлдузи келажакда Реалга ўтишни хоҳлайди

Бавариянинг ёш юлдузи келажакда Реалга ўтишни хоҳлайди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Леннарт Карл келажакда Мадриднинг «Реал» жамоаси сафида ўйнаш ниятини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, «Бавария» унинг учун катта орзу бўлган улкан клуб, бироқ вақт келиб у «Реал»га йўл олишни хоҳлайди. «Реал» — менинг орзуйимдаги жамоа. Шунга қарамай, «Бавария» ҳам ўзгача клуб ва бу ерда ҳаммаси ёқади», — дея Карлнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у мюнхенликлар сафида 21 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.