Флик январда ҳеч бир футболчи кетишни сўрамаганини айтди

Флик январда ҳеч бир футболчи кетишни сўрамаганини айтди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа футболчиларидан қишки трансфер ойнасида кетиш бўйича илтимос бўлган-бўлмагани ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида ундан «Январда кимдир жамоани тарк этишни сўрадими?» деб сўралганда, мураббий қатъий жавоб қайтарди: «Январда бирорта ўйинчи ҳам кетишни сўрамади».

Ҳозир «Барселона» Испания Суперкубоги ярим финалида Бильбао «Атлетик»ига қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин чоршанба, 7-январ куни бўлиб ўтади ва бошланиши 00:00 да (Тошкент вақти билан).

Испания Суперкубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигини эса «Реал» ва «Атлетико» жамоалари ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.