Симеоне дербида Винисиусни тўхтатиш режасини тузди

Симеоне дербида Винисиусни тўхтатиш режасини тузди

Мадрид дербиси арафасида «Атлетико» бош мураббийи Дийего Симеоне «Реал»нинг ҳужумкор етакчиларидан бири Винисиус Жуниорни зарарсизлантириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario AS хабарига кўра, Испания Суперкубоги ярим финалидаги баҳсда Симеоне Винисиусга шахсий назоратни Маркос Льорентега топширган. 30 ёшли испаниялик футболчи учрашувни асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлаши кутилмоқда.

«Атлетико» – «Реал» ўйини пайшанба, 8-январ куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 00:00 да (Тошкент вақти билан) янграши белгиланган. Бир кун аввал эса биринчи ярим финалда «Барселона» ва «Атлетик» Бильбао куч синашади, финал 11-январ куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги учрашувлари Саудия Арабистонида ташкил этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.