Гари О'Нил «Страсбург» бош мураббийлигига рози бўлди

Гари О'Нил «Страсбург» бош мураббийлигига рози бўлди

Аввалроқ «Борнмут» ва «Вулверҳемптон»да ишлаган инглиз мутахассиси Гари О'Нил фаолиятини француз чемпионатида давом эттиришга яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

BBC Sport журналистлари хабарига кўра, 42 ёшли мураббий «Страсбург»ни бошқаришга розилик берди. У жамоани Лондоннинг «Челси» клубига ишга ўтган Лиам Розеньордан қабул қилиб олади.

Франция Лиге 1'нинг 17-туридан сўнг «Страсбург» 24 очко жамғарган ва турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Жамоа чемпионатдаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида «Мец»га қарши ўтказади. Ўйин якшанба, 18-январ куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.