Иниго Мартинес Жерар Мартиннинг ўйинидан хурсанд эканини айтди

Иниго Мартинес Жерар Мартиннинг ўйинидан хурсанд эканини айтди

Барселонадаги собиқ футболчи Иниго Мартинес жамоада бирга ўйнаган Жерар Мартиннинг ҳозирги муваффақиятларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи бу мавсум ўзига хос бўлмаган роль — марказий ҳимояда майдонга тушиб, ўзини яхши томондан кўрсатаётгани таъкидланмоқда.

«Жерар Малдини! У менга жуда ёқади, у учун жуда хурсандман. У тинмай меҳнат қилди ва ҳаммасига ўзи эришди. Ҳозир эса уни ҳеч ким захирага ўтқаза олмайди. Кўп нарсани ўрганди, катта иштиёқ билан ўйнаяпти. У учун жуда хурсандман», — дея Мартинеснинг сўзларини Barca Universal келтиради. Ҳозирда у Саудия Арабистонида «Ал-Наср» сафида тўп сурмоқда.

11 январ куни «Барселона» Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.