Де Росси Леалининг ажойиб ўйинидан хурсанд эканини айтди

Де Росси Леалининг ажойиб ўйинидан хурсанд эканини айтди

“Милан” – “Женоа” учрашувида мезбонлар дарвозасига йўлланган кўплаб зарбаларни қайтарган Никола Леали “грифонлар”нинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Дарвозабон клуб раҳбарияти унга ўринбосар излаётгани ҳақидаги гап-сўзлар фонида ҳам жамоасини қутқариб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Женоа” бош мураббийи Даниэле де Росси Леалининг характери ва жасоратини алоҳида таъкидлади. Мутахассиснинг айтишича, ўйиндан икки кун олдин у дарвозабон билан очиқ гаплашиб, бошқа посбон вариантларини кўриб чиқишаётганини билдирган. Леали эса ундан ростини айтишни сўраган, ва де Росси ҳозир унинг босим остидаги чиқишидан фахрланаётганини маълум қилди.

А Сериянинг кейинги турида “Женоа” “Кальяри”га қарши майдонга тушади. Учрашув душанба куни, 12-январ санасида бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.