Баварияда декабр ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баварияда декабр ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби декабр ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчисини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мухлислар овоз беришида 17 ёшли ярим ҳимоячи Леннарт Карл 45 фоиз овоз билан биринчи бўлди. Иккинчи ўринни англиялик марказий ҳужумчи Гарри Кейн эгаллади, кучли учликни эса француз вингери Майкл Олисе якунлади.

Ўтган ой Карл «Бавария» сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Леннарт Карлнинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.