Романо Луис Энрикенинг ПСЖдаги келажагини очиқлади

Романо Луис Энрикенинг ПСЖдаги келажагини очиқлади

Нуфузли футбол инсайдери Фабритсио Романо Луис Энрикенинг «ПСЖ»дан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. ОАВда испаниялик мураббий шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Романо бу маълумотларни қатъиян рад этди. Унинг айтишича, у клуб вакиллари ва мураббий атрофидаги манбалар билан гаплашган ҳамда ҳозирча томонлар ўртасида муаммо йўқлигини тасдиқлаган: ҳамкорлик давом этади, жамоа ичида зиддият кузатилмаяпти.

Луис Энрике Париж клубида 2023 йил ёзидан бери бош мураббий сифатида ишламоқда. Амалдаги келишув 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Ўтган йили Энрике «ПСЖ»ни клуб тарихидаги илк марта УЕФА Чемпионлар лигаси чемпионлигига олиб чиққанди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.