Майкл Каррик штабига Даррен Флетчер ҳам қўшилиши кутилмоқда

Майкл Каррик штабига Даррен Флетчер ҳам қўшилиши кутилмоқда

Инсайдерлар, жумладан Фабритсио Романо, 2025/2026 йилги мавсум якунигача «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик бўлишини таъкидламоқда. «Қизил иблислар» яқин кунларда Каррик бўйича расмий баёнот бериши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

UnitedMuppetiers хабарига кўра, Каррик мураббийлар штабига Даррен Флетчер ҳам киритилиши керак.

«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим билан хайрлашганидан сўнг, Флетчер бир неча учрашувда жамоани вақтинча бошқариб турган эди. Ўша ўйинларда манкунианлар АПЛда «Бёрнли» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, Англия кубогида эса «Брайтон»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.