Премьер-лигада 22-тур ўйинлари старт олди: Манчестер дербиси марказда

Премьер-лигада 22-тур ўйинлари старт олди: Манчестер дербиси марказда

Хабарингиз бор, бугун Англия Премьер-лигасининг 22-тури расман бошланади. Мухлислар учун энг қизиқ нуқта — албатта, Манчестер дербиси: “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” ўзаро тўқнаш келади. Бироқ бугунги дастурда фақат дербигина эмас — Лондон, Мерсисайд ва бошқа майдонларда ҳам интрига етарли.

Қуйида беллашувлар рўйхати ва старт вақти:

17:30: \"Манчестер Юнайтед\" - \"Манчестер Сити\"
20:00: \"Челси\" - \"Брентфорд\"
20:00: \"Лидс\" - \"Фулхэм\"
20:00: \"Ливерпуль\" - \"Бёрнли\"
20:00: \"Сандерленд\" - \"Кристал Пэлас\"
20:00: \"Тоттенхэм\" - \"Вест Хэм\"
22:30: \"Ноттингем Форест\" - \"Арсенал\"

Маълум қилинишича, тур доирасидаги қолган 3 та учрашув якшанба куни бўлиб ўтади. Демак, 22-тур интригаси икки кунга тенг тақсимланган — кимдир бугун кайф қилади, кимдир эртага.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турдан олдин турнир жадвалида “Арсенал” пешқадамлик қилмоқда. Лондонликлар 6 очколик устунлик билан Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” ҳамда Унаи Эмери қўл остидаги “Астон Вилла”ни ортда қолдирган. 4-поғонада кетaётган “Ливерпуль” ҳисобида эса 35 очко бор.

Қисқаси, бугун майдонларда “ҳар дақиқа — сюжет”. Дерби, юқори ўринлар учун кураш, еврокубоклар йўлидаги рақобат — ҳаммаси бир кунга жамланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.