Марк Гехи «Манчестер Сити»даги устунликдан ҳайратда қолди

Марк Гехи «Манчестер Сити»даги устунликдан ҳайратда қолди

Ҳимоячи Марк Гехи янги жамоасидан мамнун. Душанба куни 25 ёшли футболчининг «Кристал Пэлас»дан «Манчестер Сити»га трансфери расман эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гехининг айтишича, «Манчестер Сити»нинг сўнгги йиллардаги натижалари клубнинг майдондаги мутлақ устунлигини яққол кўрсатади. У «шаҳарликлар»нинг босиб ўтган йўли ва янада ўсишга бўлган интилиши жуда таъсирли эканини таъкидлади ҳамда жамоага ёрдам бериб, ўз ҳиссасини қўшишни исташини билдирди.

Маълум қилинишича, Марк Гехи «Манчестер Сити» билан 2030/2031 мавсуми якунигача мўлжалланган шартнома имзолади. У янги клубида 15-рақам остида тўп суради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.