Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада урилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.