Карик Майнy ҳақида фикрларини очиқ айтди

Карик Майнy ҳақида фикрларини очиқ айтди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Карик ярим ҳимоячи Кобби Майнунинг ҳозирги ҳолати ва жамоага қайтиши борасида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

20 ёшли футболчи Рубен Аморим даврида майдонда кам кўринганди, бироқ янги мураббий қўл остида асосий таркибга қайтди. АПЛнинг ўтган турида Майну манчестер дербисида "Манчестер Сити" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшиб, учрашувни охиригача ўтказди.

"Кобби билан ишлаш менга ёқади, уни жуда ёшлигидан биламан. Таркибга шунчалик тез кириб келиш, шу даражада тез ўсиш ва муҳим ўйинларда ўзини кўрсатиш — катта гап. Ҳар бир футболчининг фаолиятида кўтарилиш ҳам, пасайиш ҳам бўлади, аммо ўтган ҳафта ҳамма Майну нималарга қодирлигини кўрди", — деди Карик матбуот анжуманида.

Якшанба куни "МЮ" сафaрда "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.