Роналду иштирокисиз ғалабани олов ва қарсак билан кутиб олди

Роналду иштирокисиз ғалабани олов ва қарсак билан кутиб олди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, “Ал-Наср” ўз етакчисиз ҳам ишончли натижа қайд этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда “Истиклол” 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада “Ал-Наср” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг плей-оффга биринчи ўрин билан чиққані ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсак қўшди.

40 ёшли ҳужумчининг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.