Давид Трезеге Буэнос-Айресда «Ривер Плейт» раҳбариятига қайтди

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге яна Аргентинага йўл олди. У фаолияти давомида «Ривер Плейт» сафида ҳам тўп суриб, ҳатто мамлакат иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда Трезеге майдондаги эмас, клуб ичидаги вазифани бажаради — у «Ривер Плейт»нинг бошқарув таркибига қўшилмоқда. Клуб уни раҳбарият иштирокида тақдимот орқали таништирди.
Француз мутахассисининг аниқ лавозими очиқланмади, бироқ у стратегик масалалар билан шуғулланиши ва клубни институционал даражада намоён этиши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, Давид Трезеге футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













