Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, етакчисиз қолган «Ал-Наср» ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга олов ҳамда олқиш эмодзиларини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақида тарқалган сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.