Гилариди «Рома» учун дуранг мағлубиятдан афзал деди

А Сериянинг 22-турида «Рома» якшанба куни «Милан»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашувдан кейин римликлар ҳимоячиси Даниеле Гилариди жамоа кўрсатган ўйинни баҳолаб, дуранг натижадан қониқишини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўп вазият яратдик, айниқса биринчи бўлимда, аммо якунлашда муаммолар бўлди. Дуранг — бу мағлубият эмас. Албатта, ғалаба қозонганимизда янада қизиқроқ бўларди», — деди Гилариди forzaroma.info нашрига.
Кейинги турда «Рома» «Удинезе»га қарши майдонга тушади. Рим клуби Италия чемпионлигини охирги бор 2001 йилда қўлга киритган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













