Арбелоа Моуриню бошқарувидаги «Бенфика» билан ўйинни кутмоқда

Арбелоа Моуриню бошқарувидаги «Бенфика» билан ўйинни кутмоқда

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин Лиссабонда умумий босқичнинг сўнгги тури доирасида 28-январ, чоршанба куни бўлиб ўтади. «Бургутлар»ни ҳозир Жозе Моуриню бошқармоқда, у яқинда «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган эди.

«Мақсадимиз — кучли саккизликдан жой олиш. «Бенфика» стадиони биз, мадридчилар учун ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, 2014-йил май ойида Португалия пойтахтидаги «Эштадиу да Луш» аренасида «қаймоқранглилар» Чемпионлар лигасини ўнинчи бор ютиб, финалда «Атлетико»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозирги мураббий Арбелоа ўшанда «Реал» ҳимоячиси сифатида захирада қолган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.