Кенан Йилдиз Роналду ва дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва дел Пьеронинг натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус»нинг «Наполи» дарвозасига киритган уч голидан бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашувда Лучано Спаллетти жамоаси йирик ҳисобда зафар қучди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик ҳужумчи — ғалаба учун уч очко бериладиган даврда А Сериясининг битта мавсумида «Наполи»га қарши икки ўйинда ҳам «Ювентус» сафида гол урган атиги бешинчи футболчи. Ундан аввал буни Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабритсио Раваннелли (1994/95) амалга оширган.

Йилдизнинг жорий А Серияси мавсумидаги жами кўрсаткичи: 8 та гол ва 4 та голли узатма.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.