Кенан Йилдиз Роналду ва Дел Пйеро натижасини такрорлади

Кенан Йилдиз “Ювентус”нинг “Наполи” дарвозасига киритган уч голидан бирига муаллифлик қилди. Учрашув 3:0 ҳисобида якунланиб, Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа йирик ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, 20 ёшли турк ҳужумчиси уч очко тизими жорий этилган даврда А Сериясининг бир мавсумида “Наполи”га қарши ўтказилган иккала ўйинда ҳам “Ювентус” сафида гол урган атиги бешинчи футболчига айланди. Аввалроқ бу натижани Криштиану Роналду (2019/20), Алессандро Дел Пйеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрисио Раванелли (1994/95) қайд этган.
Жорий мавсумда Йилдиз Италия чемпионатида жами саккизта гол урди, шунингдек, жамоадошларига тўрт бор голли узатма ҳам берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













