Кенан Йилдиз Роналду ва дель Пьеро ютуғини такрорлади

Кенан Йилдиз Роналду ва дель Пьеро ютуғини такрорлади

Кенан Йилдиз «Ювентус»нинг «Наполи» дарвозасига киритган уч голидан бирига муаллифлик қилди. Бироқ учрашув Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоанинг йирик ғалабаси билан якунланди — 3:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, 20 ёшли туркиялик футболчи — уч очко тизими амалда бўлган даврда А Сериясининг битта мавсумида «Наполи»га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам «Ювентус» сафида гол ургани қайд этилган атиги бешинчи футболчи. Аввалроқ бундай натижага Кристиану Роналду (2019/20), Алессандро дел Пьеро (2000/01), Дарко Ковачевич (2000/01) ва Фабрицио Раванелли (1994/95) эришган.

Жорий мавсумда Йилдиз А Серияда жами саккиз марта рақиб дарвозасини ишғол қилган, шунингдек, тўрт бор жамоадошларига голли узатма ҳам берган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.