Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин жамоа кучи ҳақида гапирди

Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин жамоа кучи ҳақида гапирди

Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафарда "Осер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни ўйин якунига яқин қанот ҳужумчиси Бредли Баркола урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳсдан сўнг ҳимоячи Илья Забарний натижа ва жамоанинг ўйини борасида фикр билдирди.

"Жамоа рақибни охиригача сиқиб қўйишига ишонди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол урилиши вақт масаласи эди", — деди украиналик футболчи ОАВ билан суҳбатда.

Ушбу ғалабадан сўнг Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Парижликлар "Ланс"дан икки очко олдинда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.