«Барселона» чап қанот ҳимоячиси трансферини келишиб олди

«Барселона» чап қанот ҳимоячисини таркибга қўшиш бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» уруғвайлик Патрисио Пасификони сафига қўшади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар 19 ёшли футболчини «Дефенсор Спортинг»дан ижарага олади. Шартномада 1,8 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олиш опцияси белгиланиши кўзда тутилган. Айрим шартлар бажарилса, бу опция мажбурий бандга айланиши ҳам мумкин.
Қайд этилишича, Патрисио Пасифико дастлаб «Барселона B» — клубнинг иккинчи жамоаси сафида ўйин амалиётини бошлайди.
«Барселона» асосий жамоасининг навбатдаги учрашуви 28 январ куни бўлиб ўтади — Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши баҳс.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













